7 ноябрь куни Қуёшда чақнашлар сони бўйича XXI аср рекорди такрорланди
Ушбу рекорд куннинг асосий ўзига хос хусусияти шунда бўлдики, чақнашларнинг барчаси 4566 рақамли битта қуёш доғлари гуруҳи доирасида юз берган.
© Vladimir Smirnov/ TASSКеча, 7 ноябрь куни Қуёшда бир сутка ичида 29 та чақнаш қайд этилиб, XXI аср рекорди такрорланди. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Коинот тадқиқотлари институти ҳамда Қуёш-Ер физикаси институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу чақнашларнинг барчаси 4566 рақамли битта қуёш доғлари гуруҳи доирасида юз берган.
«7 ноябрь куни (Москва вақти билан ҳисобланганда) Қуёшда расман 29 та чақнаш қайд этилди. NOAA жаҳон каталоги маълумотларига кўра, бу камида 2000 йилдан буён кузатилган рекорднинг такрорланишидир», — дейилади хабарда.
Олдинги рекордлар ва 30 талик марра
Қайд этилишича, бир сутка ичида айнан шунча миқдордаги чақнашлар бунга қадар фақат икки марта — 2022 йилнинг 5 май ҳамда 2024 йилнинг 10 декабрь кунлари кузатилган. Шу тариқа, 7 ноябрдаги ҳолат XXI аср бошидан бери рекорд кўрсаткичга эришиш бўйича учинчи ҳолат сифатида тарихга кирди.
Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, Қуёш XXI аср давомида бир суткада 30 та чақнаш чегарасидан ҳали бирор марта ҳам ўтмаган.





