Абдулла Абдуқодиров янги лавозимга тайинланди

Bugun 18:151 daqiqa

У 2022-йилдан буён Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Абдулла Абдуқодиров янги лавозимга тайинланди

Абдулла Мамасоатович Абдуқодиров Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу тўғрисида Ўзбекистон президентининг 2026-йил 12-майдаги ПФ-86-сон фармони қабул қилинди.

Абдулла Абдуқодиров иқтисодиёт соҳасида катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади, иқтисодиёт фанлари доктори. У 2022-йилдан буён Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Молия вазирининг собиқ ўринбосари бўлган Абдулла Абдуқодиров жамоатчилик фаоли сифатида мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий муаммоларга муносабат билдириб келган ва ОАВдаги танқидий-таҳлилий чиқишлари билан танилган.

Teglar

Mavzuga oid