Logo

Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди

Bugun 21:051 daqiqa

Талабаларнинг ҳам ўқув муассасаларига смартфон олиб келиши тақиқланди.

Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди

Афғонистон Ислом Республикаси олий раҳбари ва «Толибон» ҳаракати етакчиси мулла Ҳайбатулла Охундзода гуруҳ аъзолари ҳамда давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқловчи фармон чиқарди. Бу ҳақда ўз ихтиёрига келиб тушган ҳужжатга асосланиб, «Afghanistan International» нашри маълум қилди.

Нашрнинг таъкидлашича, буйруқни бузганлар ҳарбий судларга топширилади. Уларга айнан қандай жазо тайинланишига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, смартфондан фойдаланиши тақиқланган ҳар бир шахснинг исми, лавозими, хизмат жойи, мобил оператори ва телефон рақами киритилган махсус рўйхат яратилган.

Талабалар ва тармоқлардаги вазият

Бундан ташқари, Таълим вазирлиги талабаларга ўқув муассасаларига смартфон олиб келишни тақиқловчи буйруқ чиқарди.

«Kabul Now» нашрининг хабар беришича, мазкур фармон чиққанидан сўнг ижтимоий тармоқларда «Толибон» аъзосининг ўз смартфонини бузаётгани акс этган видео тарқала бошлаган.
Ушбу буйруқларнинг нима сабабдан қабул қилингани очиқланмаган.

Teglar

Mavzuga oid