Афғонистондаги зилзила оқибатида 263 минг бола оғир аҳволда қолди — UNICEF

09.09.2025 | 11:003 daqiqa

Афғонистон шарқида содир бўлган кучли зилзилалар натижасида ярим миллионга яқин одам зарар кўрди. Улардан ярмига яқини болалардир.

Афғонистондаги зилзила оқибатида 263 минг бола оғир аҳволда қолди — UNICEF
BMTнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) маълумотига кўра, офатдан жабр кўрганларнинг 263 минг нафари болалар ҳисобланади. Бу кўрсаткич табиий офат энг кўп болаларнинг ҳаёти ва соғлиғига таъсир қилганини кўрсатади. Идоралараро баҳолаш натижасига кўра, Афғонистоннинг 30 жамоасида қарийб 20 минг voyaga yetmagan жабр кўрган. Улар орасида 10 мингдан зиёд қизлар ва 9,4 мингга яқин ўғил болалар бор. UNICEF фавқулодда ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлади. 31 августдан буён мамлакатда уч марта кучли зилзила содир бўлди. Айниқса, Ҳиндкуш тоғлари атрофидаги қишлоқларда йўллар кўчки ва ўпирилишлар сабаб тўсилиб қолгани учун қутқарув ишлари асосан вертолётлар ёрдамида амалга оширилмоқда. BMTнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотига кўра, офат оқибатида 2200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, камида 3600 киши яраланган. Жами 25 та қишлоқ аҳолиси зилзиладан жабр кўрган. Халқаро ташкилотлар Афғонистонга кўмак кўрсатишни кучайтиришга чақирмоқда. Аввалроқ зилзила оқибатида аёллар «Толибон» тақиқлари сабабли ўз вақтида ёрдам ололмай, кўпчилик ҳалок бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid