Араб Амирликлари АҚШга доллардан воз кечиши мумкинлиги билан таҳдид қилди — ОАВ

БАА Яқин Шарқдаги уруш сабабли доллар танқислиги юзага келса, Хитой юанига ўтиши мумкин. Амирликлар вакиллари Трампнинг қарорларини танқид қилмоқда.

Араб Амирликлари АҚШга доллардан воз кечиши мумкинлиги билан таҳдид қилди — ОАВ

​Бирлашган Араб Амирликлари Яқин Шарқдаги низо авж олган тақдирда молиявий кўмак борасида Америка Қўшма Штатлари билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда «РБК Украина» хабар берди.

​Унга кўра, ўтган ҳафтада Вашингтонда БАА Марказий банки раҳбари Халид Муҳаммад Балама Федерал захира тизими ва АҚШ Молия вазирлиги вакиллари, жумладан, молия вазири Скотт Бессент билан учрашган.

​Учрашув иштирокчилари агар Яқин Шарқдаги ҳарбий низо кескинлашса, Амирликларга молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятини муҳокама қилишган.

​БАА Марказий банки раҳбари уруш мамлакат иқтисодиётига ва унинг глобал молиявий марказ мақомига жиддий зарар етказиши, валюта захираларини тугатиши ва инвесторларни чўчитиши мумкинлигини айтган.

Шундай қилиб, низо оқибатида БААнинг нефт ва газ инфратузилмаси зарар кўрган, мамлакат илгари, урушгача Ҳурмуз бўғози орқали ўтадиган танкерлардан фойдаланиб нефт сотиш имкониятидан маҳрум бўлган. Бу ўз навбатида БААни доллардаги асосий даромад манбаидан ҳам маҳрум қилди.

​Манбаларнинг хабар беришича, агар БААда доллар танқислиги юзага келса, мамлакат нефт сотиш ва бошқа амалиётлар учун Хитой юани ёки бошқа давлатлар валютасидан фойдаланишга мажбур бўлиши мумкин.

​Амирликлар вакиллари учрашувда айнан АҚШ президенти Доналд Трампнинг қарори уларнинг мамлакатини вайронкор низога тортиб келгани ва унинг оқибатлари ҳали тугамаган бўлиши мумкинлигини айтишган.

Teglar

Mavzuga oid