Бакиров айбдор ҳам, айбсиз ҳам деб топилмади: Суд жараёнидан репортаж
Суд якуни билан ўз фикрларини билдирган иқтисодчи «ёлғон ахборот тарқатиш» моддаси Ўзбекистонда сўз эркинлиги чегараларини торайтириб бораётганини таъкидлади.
7 май куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида иқтисодий таҳлиллари билан танилган эксперт ва блогер Отабек Бакировга нисбатан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш кўриб чиқилди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг аризаси асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси, яъни ёлғон ахборот тарқатиш айблови билан бошланган ушбу жараён жамоатчилик ва ОАВ эътиборида бўлди.
Vaqt.uz мухбирининг суд залидан хабар беришича, мажлис кутилганидан анча тез якунланиб, раислик этувчи судья Мирусмон Ғиёсов Бакировнинг шахсига аниқлик киритгач, ишнинг мазмунини — эксперт томонидан тарқатилган ахборотнинг ҳақиқат ёки ёлғонлигини муҳокама қилмасдан, уни тугатиш бўйича тўхтамга келган. Якуний қарорга кўра, мазкур иш МЖтКнинг 271-моддаси 7-бандига асосан, жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани сабабли тугатилди. Бу шуни англатадики, суд вазирликнинг даъвоси асосли ёки асоссиз эканига ҳуқуқий баҳо бермади, балки процессуал муддатлар эскиргани учун ишни ёпиш билан чекланди.
Қуйида Vaqt.uz мухбирининг жараён бўйича тайёрлаган репортажини томоша қилишингиз мумкин.
Teglar






