Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Bugun 17:302 daqiqa

Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари ва меҳнат шароитларини мослаштирган иш берувчиларга давлат томонидан БҲМнинг 40 бараваригача субсидия ажратилади.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби белгиланди © SI asosida yaratilgan

Адлия вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва ссудалар ажратиш тартибини белгиловчи идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди.

Ҳужжатга кўра, бандлик бўлими йўлланмаси билан ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш харажатлари учун ҳар бир ходимга 6 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 4 баравари миқдорида субсидия берилади.

Ижтимоий эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлаш

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини белгиланган минимал кўрсаткичдан ортиқ ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 12 ой мобайнида ҳар ой БҲМнинг 2 баравари миқдорида маблағ ажратилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган иш ўрни учун БҲМнинг 40 бараваригача субсидия берилиши мумкин.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни иш билан таъминлаш

Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга, агар ходим 3 ойдан ортиқ ишласа, бир марталик БҲМнинг 3 баравари миқдорида тўлов ажратилади.

Халқаро ва миллий сертификатлар олиш харажатлари қопланади

2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январгача ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади. Шунингдек, малакани баҳолаш марказлари ташкил этган тадбиркорларга баҳолаш воситалари харажатларининг 30 фоизи субсидия қилинади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга эса тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, жиҳоз ва асбоб-ускуна сотиб олиш учун 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 75 бараваригача фоизсиз ссуда ажратилади.

Талабгорлар субсидия ва ссудаларни олиш учун my.gov.uz, «Ягона миллий меҳнат тизими» ҳамда «Online mahalla» электрон платформалари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Teglar

Mavzuga oid

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби белгиланди | Vaqt.uz