Банк ва йирик давлат корхоналари раҳбарларининг лавозимига мослиги текширилади

27.02.2026 | 13:151 daqiqa

Миллий инвестиция жамғармаси таркибидаги тузилмаларда раҳбарларнинг лавозимга мослиги халқаро менежер иштирокида қайта баҳоланади.

Банк ва йирик давлат корхоналари раҳбарларининг лавозимига мослиги текширилади

«Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–74-сон қарори (25.02.2026 й.) қабул қилинди.

Ҳужжат доирасида Миллий инвестиция жамғармаси таркибига кирувчи йирик компаниялар ва банклар раҳбариятининг лавозимига мослиги текширилади.

Жараён Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда жамғарманинг ишончли бошқарувчиси — «Franklin Templeton Asset Management» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Белгиланган тартибга кўра, 2026-йил 1-июлга қадар жамиятларнинг биринчи раҳбарлари, молия масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда трансформация ва хусусийлаштириш учун масъул ўринбосарлар фаолияти чуқур ўрганилади.

Баҳолаш давомида раҳбарларнинг корпоратив бошқарув кўникмалари, молиявий самарадорликни таъминлаш қобилияти, трансформация жараёнларини амалга ошириш тажрибаси ва халқаро стандартларга мувофиқлиги таҳлил қилинади.

Маълумот учун, ҳозирда жамғарма таркибида 13 та компания бор.

1

Лавозимига мос келмайдиган раҳбарлар ўрнига очиқ танлов асосида янги номзодлар тайинланади.

Бу тартиб давлат компаниялари ва банкларда раҳбарлик лавозимларига тайинловларни шаффоф ва рақобат муҳитида амалга оширишни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айнан шу қарор билан Миллий инвестиция жамғармаси IPO'га чиқиши ҳақида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid