Logo

Банкротлик ёқасидаги тадбиркорлар учун махсус банк ҳисобварақлари очилади

Bugun 09:002 daqiqa

Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тартибга кўра, банкротлик ёқасидаги тадбиркорларнинг маблағларини бошқариш учун махсус ҳисобварақлар очилади.

Банкротлик ёқасидаги тадбиркорлар учун махсус банк ҳисобварақлари очилади

Тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очилиши белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги идоравий ҳужжатда белгиланган.

Унга кўра тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очилиши белгиланди.

Бунда тадбиркорга нисбатан санация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомили жорий этилса, унинг маблағларини бошқариш учун банкда махсус ҳисобварақ очилади.

Тадбиркорнинг асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари тўхтатилади ҳамда мавжуд ва кейинчалик келиб тушадиган маблағлар махсус ҳисобвараққа ўтказилади.

Асосий ва иккиламчи ҳисобварақларга қўйилган банд тўлов ҳужжатлари, шу жумладан инкассо топшириқномалари ҳамда банд солиш тўғрисидаги қарорлар уларни қўйган ташкилотларга (органларга) ижросиз қайтарилади.

Махсус ҳисобварақдаги маблағлардан эса фақат мижознинг ёки суд бошқарувчисининг тўлов топшириқномаси асосида фойдаланилади.

Мазкур чоралар оғир молиявий аҳволга тушиб қолган ёки банкротлик ёқасидаги тадбиркорларнинг оёққа туришига ва фаолиятини тиклашига хизмат қилади.

— фуқаролар исталган банкдан ўзининг барча банк ҳисобварақлари ҳақидаги маълумотларни олишлари мумкин бўлмоқда (муқаддам фақат асосий ҳисобварақ очилган банкдан бундай маълумотларни олиш мумкин эди);
— банк ҳисобварақларини очишда эндиликда хорижга чиқиш биометрик паспортидан ҳам фойдаланиш имконияти яратилди.

Teglar

Mavzuga oid