add

«БРБ» ва «МКБанк» Миллий инвестиция жамғармасидан чиқарилди

24.09.2025 | 19:0013373

Президент қарори билан икки банк жамғарма таркибидан чиқарилиб, ўрнига «СҚБ»нинг улуши киритилди. Бу қадам инвестиция жозибадорлигини оширишга қаратилган.

«БРБ» ва «МКБанк» Миллий инвестиция жамғармасидан чиқарилди
Президент қарорига мувофиқ, «БРБ» банкининг 25 фоизи ва «МКБанк»нинг 40 фоиз улуши Миллий инвестиция жамғармаси таркибидан чиқарилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тасарруфига қайтарилади. Бу ўзгариш жамғарма портфелидаги активлар таркиби ва молиявий натижаларни кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. Ўрнига эса жамғарма таркибига «СҚБ»нинг 30 фоиз улуши киритилади. Молиявий кўрсаткичлари ва бозордаги фаолияти жиҳатидан «СҚБ»нинг позициялари «БРБ» ва «МКБанк»дан анча кучлироқ экани қайд этилмоқда. Мутасаддиларга кўра, ана шу ўзгаришлар Миллий инвестиция жамғармаси портфелини янада барқарор ва жозибадор қилиши кутилмоқда. Айни вақтда Миллий инвестиция жамғармаси таркибида давлат улуши иштирокидаги 15 та йирик компания мавжуд. Улар мамлакат иқтисодиётида турли соҳаларни қамраб олган бўлиб, ҳукуматнинг инвестиция сиёсатини амалга оширишда муҳим ўрин тутади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллийминвестиция жамғармаси активларини икки томонлама рўйхатдан ўтказиш (dual listing) масаласида Лондон ва Тошкент биржалари билан музокара олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бу ташаббус жамғарманинг халқаро бозорлардаги нуфузини кучайтиришга қаратилган.

Теглар

Мавзуга оид