Бугун айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
Ўзгидромет 2-сентябр куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
© Vaqt.uz | Javhar ChorshanbiyevaЎзбекистонда 2-сентябр куни асосан қуруқ ва илиқ ҳаво кузатилади. Кундузи Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-22 метргача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат +28...+33 даража, жанубда +37 даражагача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат +28...+30 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат +20...+25 даража бўлади.





