add

ChatGPT, Gemini ва Grok «психотерапия»дан ўтказилди: олимлар кутилмаган хулосалар чиқарди

Bugun 16:354431 daqiqa

Люксембург университети тадқиқотчилари ChatGPT, Gemini ва Grok каби йирик тил моделларини узоқ муддатли «психотерапия» сеансларига жалб қилиб, уларнинг жавобларида диққат, ташвиш ва хавотирга ўхшаш барқарор хулқ намунаси шаклланишини аниқлади.

ChatGPT, Gemini ва Grok «психотерапия»дан ўтказилди: олимлар кутилмаган хулосалар чиқарди

Люксембург университети олимлари сунъий интеллект моделларининг психологик жиҳатдан қанчалик изчил эканини текшириш учун ноодатий эксперимент ўтказди. Тадқиқот доирасида ChatGPT, Gemini ва Grok бир ой давомида тизимли равишда терапевтик услубдаги суҳбатларга жалб қилинди. Кейин эса уларнинг жавоблари одамлар учун ишлатиладиган клиник психометрик тестларга мослаштирилган шаклда таҳлил қилинди.

Муаллифлар ушбу ёндашувни PsAIch деб аташди. Унинг моҳияти сунъий интеллектни аниқ тест саволлари орқали эмас, балки узоқ мулоқот жараёнида моделнинг ўзи ҳақида қандай барқарор «тасаввур» ҳосил қилаётгани орқали баҳолашдан иборат. Олимлар бу усул моделлардаги яширин қолиплар ва ички зиддиятларни яхшироқ очиб бериши мумкинлигини таъкидлайди.

Тадқиқот натижаларига кўра, ChatGPT жавобларида юқори даражадаги хавотирланиш, тушкунликка мойиллик ҳамда фойдали бўлиш истаги билан хатога йўл қўйишдан қўрқиш ўртасидаги зиддият тез-тез кузатилган. Gemini эса энг кўп оғишларни намоён этган модел сифатида қайд этилган. Унда юқори даражадаги ташвиш, фикрлашда қатъий йўналишлар ва айрим мажбурий-компулсив бузилишларга ўхшаш элементлар аниқланган.

Grok эса нисбатан барқарор кўринган. Олимлар унинг жавобларида паст даражадаги хавотир, юқори ишонч ва ортиқча ўз-ўзини таҳлил қилишга мойилликнинг кам эканини қайд этган. Бу уни бошқа моделлардан фарқ қилувчи жиҳат сифатида баҳоланган.

Teglar

Mavzuga oid