Logo

Дам олиш кунлар ҳаво ҳарорати янада кўтарилади

Bugun 12:451 daqiqa

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз ва иссиқ об-ҳаво сақланади. Айрим ҳудудларда ҳарорат 42 даражагача исиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлар ҳаво ҳарорати янада кўтарилади © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Ўзгиромет 25-26-июл кунлари Ўзбекистон ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

24-июл ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва якшанба куни +36...+39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +40...+42 даражагача етади.

Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

24-июл куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузги ҳаво ҳарорати +34...+36 даража, эртага кечаси +21...+23 даража, кундузи +35...+37 даража, якшанба куни кечаси +22...+24 даража, кундузи +36...+38 даража бўлади. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади.

Teglar

Mavzuga oid

Дам олиш кунлар ҳаво ҳарорати янада кўтарилади | Vaqt.uz