Logo

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Bugun 11:451 daqiqa

Ўзгидромет 15-16-август кунлари мамлакат ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади? © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудларида иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Маълумотларга кўра, 14-15-август кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +37...+40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +41...+43 даражагача бўлади.

16-август куни иссиқ бироз кучсизлашади, аммо ҳозирча унча сезиларли бўлмаса-да, лекин ҳарорат +2...+3 даражага пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари +21...+26 даража бўлади.

Шу кунларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат бугун кундузи республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 Тошкент шаҳрида жума куни ва дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +23...+26 даража, кундуз кунлари жума ва шанба куни +38...+40 даража, якшанба куни эса +36...+38 даража бўлади. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 10-14 метргача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid