Энг яхши микрокредит ва автокредит ставкаларини қайси банклар таклиф қилмоқда?

Bugun 13:382 daqiqa

Марказий банк 2026 йил 16-март ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Энг яхши микрокредит ва автокредит ставкаларини қайси банклар таклиф қилмоқда?

Марказий банк 2026 йил март ойи учинчи ҳафтаси бўйича тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган микрокредит ва автокредитлар фоиз ставкалари бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди. Янги ҳафтада микрокредитлар бўйича ўртача ставка 29,3 фоизни ташкил этган бўлса, автокредитлар бўйича ўртача ставка 22,8 фоиз даражасида қайд этилди.

Янги ҳафтада микрокредитлар ставкасида пасайиш, автокредитларда ўсиш кузатилди. Ўтган ҳафтада мос равишда кредитлар бўйича ўртача ставка 29,6 ва 22,6 фоизни ташкил қилган эди.

Микрокредитлар

Микрокредитлар сегментида энг паст ставка 21,8 фоиз билан «Aloqabank» томонидан таклиф этилмоқда. Ундан кейин «Infinbank» 24,3 фоиз ва «Trastbank» 24,6 фоиз ставка билан нисбатан арзон кредитлар тақдим этмоқда.

1

Ўрта сегментда ставкалар асосан 25–27 фоиз оралиғида шаклланган. Жумладан, «BRB» 25,0 фоиз, «Milliybank» 25,2 фоиз, «OFB» 26,3 фоиз ва «Asakabank» 26,8 фоиз даражасида кредит ажратмоқда. Шунингдек, «Kapitalbank», «Mikrokreditbank» ва «Asia Alliance bank»да ҳам ставкалар 27 фоиз атрофида сақланмоқда.

Юқори сегментда эса ставкалар анча юқори бўлиб қолмоқда. Хусусан, «TBC bank»да 37,7 фоиз, «AVO bank»да 39,9 фоиз, «Anorbank»да 42,2 фоиз ва «Tengebank»да 42,5 фоиз ставка қайд этилди.

Автокредитлар

Автокредитлар бўйича энг паст ставка 16,5 фоиз билан «Ipotekabank»да сақланиб қолмоқда. Шунингдек, «Infinbank» 17,1 фоиз, «Apexbank» 17,7 фоиз ва «Davrbank» 19,1 фоиз ставка билан нисбатан арзон кредитлар таклиф қилмоқда.

2

Ўрта сегментда ставкалар 23–24 фоиз атрофида. Масалан, «Xalq banki» 23,6 фоиз, «Milliybank» 23,7 фоиз ва «Ipak yo‘li banki» 23,9 фоиз ставка билан кредит ажратмоқда. Шунингдек, «Asakabank» 24,3 фоиз ва «Agrobank» 25,0 фоиз даражасида таклиф бермоқда.

Юқори сегментда эса ставкалар 25–28 фоиз оралиғида шаклланган. Жумладан, «Turon bank» 25,1 фоиз, «Trastbank» 25,7 фоиз, «Mikrokreditbank» 27,3 фоиз ва «Madad Invest Bank» 27,9 фоиз ставка билан автокредит ажратмоқда.

Teglar

Mavzuga oid