Эрондаги Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

Bugun 15:351 daqiqa

Эрон ҳудудида бўлиб турган 41 нафар Ўзбекистон фуқароси Туркманистон орқали транзит йўли билан ватанга қайтарилди.

Эрондаги Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди © «Dunyo» AA

Ўзбекистоннинг Ашхобод ва Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналари фуқароларни эвакуация қилиш жараёнида Туркманистоннинг тегишли идоралари билан яқин ҳамкорлик олиб борди. Хусусан, виза расмийлаштириш ҳамда транспорт-логистика билан боғлиқ масалалар тезкор тарзда ҳал этилди. Бу ҳақда «Dunyo» АА хабар берди.

Қайси чегара пунктлари орқали ўтказилди?

Маълум қилинишича, Туркманистон томонининг кўмаги билан фуқаролар «Сарахс–Серахс» ва «Гаудан–Бажгиран» чегара ўтказиш пунктларида кутиб олинган. Дипломатик ходимлар уларнинг хавфсиз тарзда Ўзбекистонга етиб келиши учун зарур чораларни таъминлади.

Расмийларга кўра, эвакуация қилинган фуқароларга йўл давомида ташкилий ва консуллик ёрдами кўрсатилган. Шунингдек, дипломатик ваколатхона ҳеч бир Ўзбекистон фуқароси ёрдамсиз қолмаслигини алоҳида таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йил 2-мартдан фуқаролар ва транспорт воситалари ўтиши учун Туркманистон—Эрон давлат чегарасининг Гаудан—Бажгиран, Артик—Лютфабад, Акяйла—Инчебурун ва Олтин Асир—Инчебурун назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти ҳам қайта тикланган. Ўзбекистоннинг 13 нафар фуқароси Туркманистон орқали ватанга қайтарилган.

Teglar

Mavzuga oid