Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

23.09.2025 | 16:304 daqiqa

Ўзгидромет эртага, 24 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
24 сентябр куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +22...+27 даража атрофида бўлади. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+15 даража, кундузи +24...+26 даража атрофида бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метргача тезликда эсади Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метргача тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +24...+29 даража бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда эса секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Teglar

Mavzuga oid