Фаластин элчиси Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунламоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Фаластин элчиси Жавад Муҳаммад Авад билан учрашди.

Фаластин элчиси Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунламоқда
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 9 октябр куни Фаластин элчиси Жавад Муҳаммад Авадни қабул қилди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Телеграм-каналида хабар берди. «Мамлакатимизда ўз фаолиятини якунлаётган Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси Жавад Муҳаммад Авад жаноблари билан учрашдик. Ўзбекистон-Фаластин муносабатларини мустаҳкамлаш ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни чуқурлаштириш йўлидаги Элчинининг саъй-ҳаракатларига чин дилдан миннатдорлик билдирамиз», - дея ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. Қайд этилишича, Ўзбекистон БМТ резолюцияларига мувофиқ, «икки халқ учун – икки давлат» тамойилини амалга оширишнинг қатъий тарафдори. «Элчи жанобларига келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», - деди Бахтиёр Саидов.

Teglar

Mavzuga oid