add

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди

Президент фармони билан Азизбек Исраилович Икромов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди

Президент фармони билан Азизбек Икромов Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловдан олдин унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.

Азизбек Икромов 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1996–2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги олий техника билим юртида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2000 йилда ички ишлар органларида бошлаб, 2017 йилга қадар Ички ишлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. Жумладан, ушбу даврда бош мутахассисдан Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтган.

2017–2019 йилларда Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Кейинчалик, 2019–2021 йилларда ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари, 2020–2021 йилларда эса Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари сифатида ишлаган. 2021 йил апрелидан 2023 йилгача ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи сифатида ишлаб келган. 2023 йилдан янги лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Teglar

Mavzuga oid