Фарғонада бир қатор ҳудудларга янги ҳокимлар тайинланди

Kecha 22:281 daqiqa

Фарғона вилоятининг Бешариқ, Ўзбекистон тумани ва Марғилон шаҳрида раҳбарлар алмашди.

Фарғонада бир қатор ҳудудларга янги ҳокимлар тайинланди

Фарғона вилоятида маҳаллий бошқарув тизимида навбатдаги кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Бир қатор туман ва шаҳарларга янги ҳокимлар тайинланиб, аввалги раҳбарлар лавозимидан озод этилди.

Хусусан, Новиков Илёс Валериевич Бешариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимда шу вақтга қадар фаолият юритиб келган Расулжон Жўраев бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Расулжон Жўраев эса Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди. У Ўзбекистон туманига 2025 йил мартидан буён раҳбарлик қилиб келган Равшанбек Бегматов ўрнини эгаллади.

Шунингдек, Рустамов Элбек Рустамович Марғилон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. Унгача ушбу вазифада ишлаб келган Нисбатхонов Шукуруллохон Холматхонович ҳам лавозимидан озод этилди.

Teglar

Mavzuga oid