Фарруҳ Омонов Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Bugun 20:351 daqiqa

Мазкур тайинловга қадар у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Фарруҳ Омонов Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди © Foto: Daryo.uz

Фарруҳ Фарҳоджонович Омонов Ўзбекистон Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар Фаррух Омонов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Маълумот учун, Омонов 1988-йилда туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 2011-йилдан 2015-йилгача Молия вазирлигида, 2015-йилдан 2019-йилгача Савдо-саноат палатасида ишлаган. 2019-йил декабрдан 2020-йил октабргача Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари бўлган. 2020-йил октабрда Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган. 2021-йил президент маъмуриятида сектор мудири бўлиб ишлаган.

Teglar

Mavzuga oid