Logo

Францияда аномал иссиқ қурбонлари минг нафарга яқинлашди

Bugun 08:551 daqiqa

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Европа ҳозирда энг тез исиб бораётган қитъа эканлиги ва давлатлар ўз фуқароларини ҳимоя қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Францияда аномал иссиқ қурбонлари минг нафарга яқинлашди © AP Photo/ Alessandra Tarantino

Францияда иқлимнинг аномал исиши оқибатида 1000 га яқин одам ўлимини қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш агентлиги хабар берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Европа ҳозирда энг тез исиб бораётган қитъа эканлиги ва давлатлар ўз фуқароларини ҳимоя қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Иссиқ сабаб Германияда ўрмон ёнғинлари бошланди.
Шу билан бирга, иссиқлик тўлқини аста-секин қитъанинг шарқий қисмларига қараб ҳаракатланди.

Германиянинг Полша билан чегарадош Нейсемюнде шаҳрида кетма-кет учинчи кун давомида +41,7 даража иссиқ бўлди. Натижада эса ҳудуддаги энг юқори +40,5 даража ҳароратдан баландроқ кўрсаткич қайд этилди.

Teglar

Mavzuga oid