Ғофуржон Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
Vaqt.uz манбасига кўра, Мирзаев Қаҳрамон Қуронбоев ўрнига Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланган.
© Ijtimoiy tarmoqlarПрезидентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Ғофуржон Мирзаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Vaqt.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Мирзаев Қаҳрамон Қуронбоев ўрнига Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланган. Қуронбоев уюшма раиси лавозимини 2024-йил январидан буён эгаллаб келаётган эди.
Маълумот учун, Ғофуржон Мирзаев 1964-йил 21-апрелда Фарғона вилоятида туғилган. У 1990-йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-электрик мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2000-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг сиртқи бўлимида иқтисодчи мутахассислигини олган.
Мирзаев 2016-йилда Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига киришган ва 2020-йилда ушбу лавозимга қайта тасдиқланган. 2022-йилда эса президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.





