Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади

Bugun 21:471 daqiqa

У 50 кг вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари учун пуэрто-риколик Жонатан Гонсалесга қарши жанг қилади.

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади © Фото: НОК Узбекистон

Жорий йилнинг 17–19-апрел кунлари Бишкек шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда икки карра Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, айни пайтда WBA рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турган чарм қўлқоп устаси Ҳасанбой Дўсматов 50 килограмм вазн тоифасида WBA'нинг вақтинчалик чемпионлик камари учун пуэрто-риколик Жонатан Гонсалесга қарши жанг қилади.

Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингдаги сўнгги жангини 2025-йил 20-июл куни филиппинлик рақиби Марк Антониога қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, унинг профессионал боксдаги жанглари сони 7 тага етган ва уларнинг барчаси ҳамюртимиз фойдасига ҳал бўлган. Дарвоқе, Жонатан Гонсалес ҳисобида 29 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият мавжуд.

Teglar

Mavzuga oid