Ҳўрмуздаги кескинлик ва Украинанинг «АҚШсиз» режаси: Яқин вақтларда дунёни нима кутмоқда?
Ҳўрмуз бўғозидаги «ёпиқ эшиклар» ўйини, Украинанинг Вашингтонсиз қолиш хавфи ва Кубадаги кутилмаган кескинлик — дунё янги тартибот бўсағасида турибдими?
Уруш тугадими, тугамадими? Ҳўрмуз бўғози очилдими, ёпилдими? Музокараларнинг кутилаётган янги раунди-чи, тинчликка олиб келадими, келмайдими? Умуман, Яқин Шарқда яқин орада тинчликка эришилишига умид борми ва бўлса, унга қандай йўл ва шартлар асосида борилади?
Фикр вақти дастурининг навбатдаги сонида шу ва бошқа саволларни сиёсатшунослар — Бектош Бердиев ва Жаҳонгир Акрамов билан муҳокама қилдик. Дастур давомида шунингдек, Володимир Зеленскийнинг сўнгги вақтларда тез-тез янграётган ва Трамп манфаатларига зид келадиган баёнотлари, бунинг мамлакатдаги уруш тақдирига таъсири ҳамда Кубадаги мавжуд кескин вазият борасида ҳам сўз борди.
Teglar






