«Instagram» шахсий ёзишмалардаги муҳим функциясини олиб ташламоқда

Bugun 20:251 daqiqa

E2EE функциясини қўллаб-қувватлашни тўхтатиш компанияга техник жиҳатдан хабарлар мазмунига кириш имконини беради.

«Instagram» шахсий ёзишмалардаги муҳим функциясини олиб ташламоқда © vkplay.ru

2026-йил май ойидан бошлаб «Instagram» шахсий хабарларда «end-to-end encryption» (E2EE) — яъни шифрлашни қўллаб-қувватлашни тўхтатади. Бу ҳақда BBC хабар берди.


Бу нима дегани?

E2EE ўчирилгач, «Meta» хабарлар мазмунига — матнлар, расмлар, видеолар ва овозли хабарларга — техник жиҳатдан кириш имкониятига эга бўлади.

2019-йилда «Meta» «Facebook» ва «Instagram» мессенжерларида ушбу технологияни жорий қилишини айтган ва «келажак — шахсий мулоқотники» деб таъкидлаган эди.

Компания 2023»йилда «Facebook Messenger»да бу функцияни тўлиқ ишга туширди. Кейинчалик «Instagram»да ҳам уни мажбурий стандартга айлантириш режалаштирилган эди.

Бироқ етти йилдан сўнг «Meta» «Instagram»да E2EE’ни кенг жорий қилиш режасидан воз кечди. Энди платформа фақат стандарт шифрлашни таклиф қилади.

Стандарт шифрлаш нима?

Стандарт шифрлашда сервис провайдери зарурат туғилганда шахсий хабарлар мазмунига кириши мумкин. Бу «Gmail» каби кўплаб онлайн хизматларда қўлланадиган оддий тизим ҳисобланади.

Teglar

Mavzuga oid

«Instagram» шахсий ёзишмалардаги муҳим функциясини олиб ташламоқда | Vaqt.uz