
«Жасоратли ва узоқни кўзлаб қилинган»: Нетаняҳу Тўқаевга раҳмат айтди
Қозоғистон президенти ва Исроил бош вазири ўртасидаги тарихий учрашувга тайёргарлик бошланди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Исроил томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Акорда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, томонлар икки тарафлама ва кўп тарафлама кун тартибидаги кенг кўламли масалалар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканини айтган.
Шунингдек, олий даражадаги ташрифларни тайёрлаш мақсадида яқин алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилган.
Таъкидланишича, Нетаняҳу Тўқаевга Қозоғистоннинг «Иброҳим келишувлари»га қўшилгани учун миннатдорлик билдирган. У ушбу қадамни «жасоратли ва узоқни кўзлаб қилинган» деб атаган.





