Logo

ЖЧ-2026. Ўзбекистон Португалияга йирик ҳисобда ютқазди

Bugun 00:041 daqiqa

Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйиини Португалияга қарши ўтказиб, жавобсиз 5 та гол ўтказиб юборди.

ЖЧ-2026. Ўзбекистон Португалияга йирик ҳисобда ютқазди

Криштиану Роналду дублга эришган бўлса, Нуну Мендеш ва Рафаэл Леау ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Шунингдек, автогол ҳам қайд этилди.

Португалия очколарини 4 тага етказиб, плей-офф масаласини деярли ҳал қилди. Ўзбекистон ҳисобида очко йўқ.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Колумбия (3) Конго ДРга (1) қарши ўйнайди.

ЖЧ-2026. К гуруҳи. 2-тур
Португалия — Ўзбекистон 5:0
23 июн, Ҳюстон.
Голлар: Роналду (6, 39), Мендеш (17), Неъматов (60, автогол), Леау (87).
Португалия — Кошта, Канселу (Семеду, 46), Диаш, Вейга, Мендеш, Витиня (Леау, 83), Невеш (Силва, 76), Фернандеш, Феликс (Тринкау, 64), Нету (Консейсау, 46), Роналду.
Ўзбекистон — Абдувоҳид Неъматов, Беҳруз Каримов (Руслан Жиянов, 90+2), Абдуқодир Ҳусанов, Рустам Ашурматов, Абдулла Абдуллаев, Шерзод Насруллаев (Ҳожиакбар Алижонов, 46), Отабек Шукуров (Шерзод Эсанов, 90+2), Одил Ҳамробеков (Акмал Мозговой, 46), Азиз Ғаниев, Аббос Файзуллаев (Игор Сергеев, 73), Элдор Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков (14), Вейга (68).

Россия - Украина уруши

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026

ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.

Teglar

Mavzuga oid