Ким Чен Ин: Ядровий мақом абадийдир

Bugun 21:201 daqiqa

Шимолий Корея етакчиси Жанубий Кореяни «энг ашаддий душман давлат» деб атади.

Ким Чен Ин: Ядровий мақом абадийдир

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ядровий давлат мақомидан ҳеч қачон воз кечмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.

«Республика ҳукумати ядровий давлат мақомини мутлақо қайтмас даражада мустаҳкамлашда давом этади. Бизга қарши кучларнинг ҳар қандай иғволарини чилпарчин қилиш учун уларга нисбатан ҳужумкор кураш олиб борилади», — деди Ким Чен Ин.

Баёнот ва ҳарбий стратегия

Унинг сўзларига кўра, Пхенян мудофаа қудратини узлуксиз ошириб, мамлакатни «енгилмас қалъа»га айлантиради. Ким Чен Ин хавфсизликни таъминлаш ва минтақада тинчликни сақлаш учун Шимолий Корея ўз куч-қудратини намойиш этиши шартлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Шимолий Корея етакчиси Жанубий Кореяни «энг ашаддий душман давлат» деб атади. У Сеул томонидан қилинадиган ҳар қандай иғвога муносиб жавоб қайтарилишини ва бунинг учун Жанубий Корея оғир товон тўлашини қўшимча қилди.

Сиёсий қарорлар ва мудофаа харажатлари

Мазкур баёнотлар КХДР Олий халқ мажлисининг 15-чақириқ биринчи сессиясидаги дастурий нутқда янгради. Ушбу йиғилишда Ким Чен Ин яна Давлат ишлари раиси лавозимига қайта сайланди.

Шу билан бирга, мамлакат мудофаа харажатларини оширишни режалаштирилмоқда.

Мамлакатнинг мудофаа харажатлари 2025-йилда бюджетнинг 15,7 фоизини ташкил этган бўлса, 2026-йилда бу кўрсаткич 15,8 фоизга етказилади.

Teglar

Mavzuga oid