Манба: Қаҳрамон Қуронбоев Маҳаллалар уюшмаси раиси лавозимидан озод этилди
Bugun 16:411 daqiqa
Қуронбоев ушбу лавозимга 2024-йил январда сайланганди.
© gov.uzЎзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Куранбаев Кахрамон Кучкарович лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Vaqt.uz манбаси хабар берди.
Қуронбоев 2024-йил январда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига сайланганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси 2023-йил 21-декабрдаги президент қарори билан ташкил этилган. Уюшмага маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва «Маҳалла еттилиги» тизимини қўллаб-қувватлаш вазифалари юклатилган.
Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича бош вазир ўринбосарига тенглаштирилган.





