add

Марказий Осиё президентлари Япония Бош вазири уюштирган маросимда қатнашди

Bugun 20:382101 daqiqa

Ўзбекистон етакчисини Япония Бош вазири Санаэ Такаичи кутиб олди.

Марказий Осиё президентлари Япония Бош вазири уюштирган маросимда қатнашди

Токиога ташрифнинг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Акасака саройида Япония Бош вазири номидан Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари шарафига ўтказилган расмий қабул маросимида иштирок этди.

2


Ўзбекистон етакчисини Япония Бош вазири Санаэ Такаичи кутиб олди.

Тадбирда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашган.

Давлат раҳбарининг Япония ҳукумати раҳбари билан музокаралари ҳамда “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммити доирасидаги асосий тадбирлари эртага, 20 декабр куни бўлиб ўтади.

3

Mavzuga oid