Май ойида биржада акциялар савдоси 243 млрд сўмдан ошди
Асосий савдо майдончасида энг катта айланма «UzNIF» акциялари ҳиссасига тўғри келди.
© AP Photo/Mark Lennihan2026 йил май ойи якунларига кўра, «Тошкент» республика фонд биржасида акциялар билан тузилган битимларнинг умумий ҳажми 243,27 млрд сўмни ташкил қилди. Ҳисобот даврида жами 60 084 та битим амалга оширилган.
Биржа маълумотларига кўра, ушбу ҳажмнинг 23,67 млрд сўми ёки умумий савдоларнинг қарийб 10 фоизи «Main Board» асосий савдо майдончасига тўғри келган.
Асосий савдо майдончасида энг юқори савдо ҳажми «UzNIF» акцияларида қайд этилди. Май ойида мазкур қимматли қоғозлар билан тузилган битимлар ҳажми 12,18 млрд сўмга етган.
Рейтингда иккинчи ўринни «Ҳамкорбанк» акциялари эгаллаб, савдо ҳажми 2,79 млрд сўмни ташкил қилди. Кейинги ўринларда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциялари 2,25 млрд сўм ва «Uztelecom» акциялари 1,44 млрд сўмлик натижа билан қайд этилди.
Oй давомида савдо ҳажмининг энг юқори ўсиши ҳам айнан «UzNIF» акцияларида кузатилган. Шунингдек, «Ipotekabank» акциялари савдо ҳажми 70,72 фоизга, «Uztelecom» акциялари эса 22,06 фоизга ўсган.
Айни вақтда айрим эмитентлар акцияларида савдо фаоллиги пасайган. Хусусан, «Sanoat-quriish bank» акциялари бўйича савдо ҳажми 77,17 фоизга, « «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акцияларида 66,11 фоизга, «Ҳамкорбанк» акцияларида эса 56,04 фоизга қисқарган.





