add

Микрокредитбанк: одамлар хизматдан розими?

Bugun 12:302 daqiqa

Микрокредитбанк хизматларидан фойдаланувчи аҳоли вакиллари билан суҳбатлашдик. Банк ҳақида турли фикрлар бор, кўп мижозлар хизмат сифати, кредит шартлари ва қулай имкониятлардан мамнун эканини таъкидламоқда. Хўш, Микрокредитбанк ҳақиқатан ҳам аҳоли ишончига сазоворми?

Микрокредитбанк — аҳоли ва кичик бизнес вакилларини молиявий қўллаб-қувватлашга ихтисослашган банк бўлиб, у тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантириш учун микрокредитлар, имтиёзли кредитлар ҳамда молиявий хизматларни тақдим этади.

Бугунги кунда банк республика бўйлаб 22 та Банк хизматлари офиси, 104 та Банк хизматлари маркази, 1 217 та бўлим ва 821 та банкомат орқали аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Банк тизимида 3 347 нафар малакали ходим фаолият юритади.

Микрокредитбанк ўз мижозларига акция доирасида 0 фоиздан 30 фоизгача бўлган кредитларни таклиф этмоқда. Таъкидлаш жоизки, банкдаги кредит фоизлари кўплаб бошқа банкларга нисбатан қулайроқ.

Банк хизматларидан фойдаланаётган аҳоли вакиллари билан суҳбатлар жараёнида кўпчилик Микрокредитбанкдан мамнун эканини, айримлари эса ушбу банкнинг узоқ йиллик мижози эканини таъкидлади. Уларнинг айтишича, хизматлар тезкор, шартлар тушунарли ва банк ходимлари мижозларга доимо ёрдам беришга тайёр.

Шунингдек, Mavrid мобил иловаси орқали кундалик молиявий хизматлардан онлайн тарзда фойдаланиш имконияти яратилган. Илова орқали тўловларни амалга ошириш, пул ўтказмалари, микроқарзлар, омонатлар ва бошқа хизматлар қулай тарзда тақдим этилади. Жамоат транспортида махсус чегирмалар ва 5 миллион сўмгача бепул ўтказмалар ҳам мижозлар учун қўшимча қулайлик ҳисобланади.

Иловани ўрнатиб, Микрокредитбанк мижози бўлиш, шунингдек Uzcard Sherdor Premium, Visa ва Mastercard карталарига буюртма бериш мумкин.

Микрокредитбанк замонавий инфратузилма, тажрибали жамоа ва мижозлар ишончига тайанган ҳолда аҳолига ҳамда тадбиркорларга сифатли ва қулай молиявий хизматларни тақдим этиб келмоқда.

Teglar

Nozima Qarshiboyeva

Nozima QarshiboyevaMaqolalar soni: 13

Barchasi

Mavzuga oid