Logo

Миср «Росатом»ни АЭС қурилиши вақтида хавфсизлик қоидаларини бузиш ва ходимларнинг маст ҳолда ишлашида айблади

Bugun 19:083 daqiqa

У станция қурилиши ярмидан кўпи якунланганини кўрсатиш учун «чалғитувчи усуллар» ва «сохта ишлар»дан фойдаланишда ҳам айбланган.

Миср «Росатом»ни АЭС қурилиши вақтида хавфсизлик қоидаларини бузиш ва ходимларнинг маст ҳолда ишлашида айблади © Foto: TASS

Миср ҳукумати «Росатом»га эътироз билдириб, мамлакатдаги «El Dabaa» атом электр станцияси қурилишида қоидабузарликларга йўл қўйилаётганини маълум қилди. Гарчи давлат корпорацияси очиқчасига барча хавфсизлик талаблари бажарилаётганини таъкидлаб келаётган бўлса-да, компаниянинг ички ҳужжатларида ҳам муаммолар тасдиқланган. Бу ҳақда «Politico» хабар берди.

Мисрдаги вазият Венгриядаги лойиҳа тақдирига ҳам таъсир қилиши мумкин. У ерда янги ҳукумат «Росатом» томонидан қурилаётган иккита янги энергоблокни қайта текширишни бошлаган. 4-июн куни «Росатом»нинг юқори лавозимли менежерларидан бирига юборилган махфий мактубда Миср Атом электр станциялари бошқармаси қурилиши тугалланмаган реактор блокларида аниқланган «нуқсонлар», «ядровий хавфсизлик маданияти»нинг бузилиши ва лойиҳа ходимларидан бирининг «қасддан бепарволиги» ҳақида маълум қилган. Хусусан, 1-, 2- ва 3-энергоблоклар пойдевор плиталарidagi нуқсонларни бартараф этишга бир йил вақт кетган, 4-блок бетонида эса бўшлиқлар аниқланган.

Миср «Росатом»ни қурилишда жиддий қоидабузарликларда айблади

Бошқарма «Росатом»ни станция қурилиши ярмидан кўпи якунланганини кўрсатиш учун «чалғитувчи усуллар» ва «сохта ишлар»дан фойдаланишда айблаган. Ҳолбуки, объектдаги кўздан кечириш «асосий иншоотлар ҳали ҳам ерости қурилиши босқичида» эканини аниқ кўрсатган.

Регуляторнинг таъкидлашича, «Росатом»да нопрофессионал корпоратив маданият шаклланган: ходимлардан «тақиқланган алкоголли ичимликлар» топилган, улар «сохта рухсатномалар»дан фойдаланган, қурилиш майдонида олинган фото ва видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Шунингдек, «оғир очиқ синиш» олган ишчини воқеани «қасддан» яшириш мақсадида махсус жиҳозланган тез ёрдам машинасида шифохонага олиб бориш ўрнига, яширинча шахсий автомобилда олиб чиқиб кетишган.

«Politico» ушбу ва бошқа ҳужжатларни махсус хизмат ходимидан олган. Улар орасида Миср расмийларининг хавотирлари асосли эканини тасдиқловчи «Росатом»нинг махфий ҳужжатлари ҳам бор. Уларда лойиҳадаги кечикишлар, қурилиш сифати билан боғлиқ муаммолар ва лойиҳани бошқаришдаги камчиликлар батафсил баён қилинган. «Росатом»нинг 2025-йилги аудиторлик хулосаси лойиҳасида шартнома мажбуриятларини бажара олмаслик «жиддий хавф» экани ҳақида огоҳлантирилган. Давлат корпорацияси АЭСнинг биринчи энергоблокини ишга тушириш муддатини бир ярим йилга — 2028-йил сентябридан 2030-йил мартигача — кечиктиришни кутмоқда.

«Росатом» Миср расмийларининг мактубида келтирилган даъволарнинг ҳеч бири лойиҳа доирасида назарда тутилган шартномавий, техник ва назорат тартиб-таомиллари давомида «тасдиқланмагани»ни билдирди.

«Paks-2»: Венгрия «Росатом» лойиҳасини қайта текширмоқда

Шунга ўхшаш муаммолар Венгрияда ҳам аниқланиши мумкин. У ерда давлат корпорацияси «Paks» АЭСида иккита янги реактор қурмоқда. «Paks-2» лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув 2014-йилда тузилган. Ўшанда Россия Виктор Орбан бошчилигидаги ҳукуматга 10 миллиард еврогача давлат молиялаштиришини ажратган. Бироқ ҳозирги бош вазир Петер Мадяр лойиҳанинг амалга оширилишини шубҳа остига қўйди. Унинг сўзларига кўра, Венгрия объектга ўз маблағларидан қўшимча 2,8 миллиард евро сарфлаган, бироқ бош вазир объектни «бир нечта омбор ва иккита катта бетон чуқур» деб таърифлаган.

«Paks-2» 2024-йилда ишга тушиши керак эди, аммо «улар ҳақиқатан ҳам шартнома шартларига риоя қилаётганини кўрмаяпман», — деди Мадяр.

Бундан ташқари, янги энергоблокларни совитиш учун Дунай дарёсининг сувидан фойдаланиш режалаштирилган. Бироқ Европадаги иқлим ўзгариши ушбу технологиянинг самарадорлигини шубҳа остига қўймоқда. Кучли иссиқ сабаб Дунай сув сатҳининг пасайиши август ойи бошида «Paks» АЭС реакторларининг вақтинча ўчирилишига сабаб бўлди. «Росатом» бош директори Алексей Лихачёвнинг таъкидлашича, «Paks-2» қурилиши белгиланган жадвал асосида давом этмоқда, 5-энергоблокнинг бетон тайёргарлик ишлари 80 фоиздан кўпроқ бажарилган, 6-блок бўйича ишлар эса давом этмоқда. Мадьяр ҳукумати «Paks-2» лойиҳасини, жумладан, унинг молиялаштирилиши ва лойиҳалаштирилишини тўлиқ қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз
, аввалроқ Жиззах вилояти Фориш туманидаги АЭС қурилиш майдончасида RITM-200N реакторига эга кам қувватли атом электр станцияси энергоблокини барпо этиш доирасида дастлабки бетон ишлари бошланганди.

Teglar

Mavzuga oid