MKBANK – Brand International Awards'26 совриндори

Bugun 19:002 daqiqa

Микрокредитбанк Brand Awards International 2026 мукофотида “Ўзбекистонда банк хизматларини трансформация қилиш, рақамли молиявий ечимларни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдаги ютуқлари учун” номинациясида ғолиб бўлди.

MKBANK – Brand International Awards'26 совриндори

Ўзбекистон – кучли брендлар юрти. 16 май куни шундай шиор остида IX Brand Awards International халқаро мукофоти бўлиб ўтди. Бу йилги мукофотда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, АҚШ, Туркия ва Германиядан 78 та бренд қатнашгани мазкур мукофотнинг халқаро мақоми ва бизнес томондан қизиқиш ўсиб бораётганини тасдиқлайди.

Микрокредитбанк Brand Awards International 2026 мукофотида “Ўзбекистонда банк хизматларини трансформация қилиш, рақамли молиявий ечимларни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдаги ютуқлари учун” номинацияси бўйича тақдирланди.

“Бугун Микрокредитбанк Ўзбекистонда рақамли трансформацияни амалга ошириш, онлайн хизматларни банк мижозларига тақдим этиш йўналиши бўйича совринни қабул қилиб олдик. Биз бундан жуда ҳам мамнунмиз. Бу Микрокредитбанкнинг кичик, чакана ҳамда ўрта бизнес йўналишидаги мижозларимизнинг ишончи ортидан қабул қилинаётган ютуқ ҳамда Микрокредитбанкнинг барча ходимларининг ютуғи деб ҳисоблаймиз”, дейди Микрокредитбанкнинг тармоқлар, савдо ва хизматларни бошқариш департаменти директори Мақсуд Алланазаров.

Микрокредитбанк яқинда 20 йиллигини нишонлади. 20 йил давомида кичик бизнес ҳамда чакана йўналиш бўйича мижозларга имкониятлар кўплаб берилмоқда. Бунда тадбиркорлар учун алоҳида, чакана йўналиш бўйича алоҳида хизматларни тақдим қилмоқда. Онлайн платформалар бўйича ҳам барча хизматларни жорий қилиб келмоқда.

Brand Awards International брендларнинг ўтган йилдаги реал ютуқлари қайд этиладиган асосий майдондир. Банк сектори ва ритейлдан то ишлаб чиқариш, технологиялар ва хизматларгача – турли тармоқларга мансуб компаниялар мукофот қатнашчилари саналади.

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Teglar

Mavzuga oid

MKBANK – Brand International Awards'26 совриндори | Vaqt.uz