Осиё ЖЧни камбэк билан бошлади. Жанубий Корея Чехия устидан иродали ғалабага эришди
2026 йилги Жаҳон чемпионатида А гуруҳининг 1-тур баҳслари якунига етди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Жанубий Корея Чехия билан тўқнаш келиб, Ҳван Ин Бом ва захирадан тушган Оҳ Ҳён Гюнинг голлари эвазига иродали ғалабани қўлга киритди. Бу ютуқ орқали корейслар плей-офф сари катта қадам ташлашди.
Маълумот учун, гуруҳнинг биринчи ўйинида мезбон Мексика ЖАРни (2:0) мағлубиятга учратганди.
ЖЧ-2026. А гуруҳи. 2-тур
Жанубий Корея — Чехия 2:1
12 июн. Мексика. «Эстадио Акрон»
Голлар: Ҳван Ин Бом (67), Оҳ Ҳён Гю (80) — Крейчий (59).
Жанубий Корея — Ким Сан Гю, Лиз Ҳан Беом, Ким Мин Чже, Ли Ги Ҳюк, Сеул Юн Ву, Ҳван Ин Бом (Ким Жин Гю, 84), Син Ҳо Бэк (Пак Жин Сеоб, 84), Ли Таэ Сок (Эом Жи Сунг, 69), Ли Канг Ин, Ли Чже Сон (Ҳван Ҳи Чан, 62), Сон Ҳён Мин (Оҳ Ҳён Гю, 69).
Чехия — Ковар, Чалупек, Ҳранац, Крейчий, Цоуфал, Соучек, Сойка (Хитил, 85), Зелени, Шулц (Гложек, 64), Провод (Садилек, 64), Шик (Хори, 64).
Огоҳлантириш: Ли Ги Ҳюк (90+6).