Logo

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида симли интернет тезлиги бўйича биринчи ўринга чиқди

Bugun 11:551 daqiqa

Озарбойжон уч, Қозоғистон икки, Тожикистон олти поғонага яхшиланди. Қирғизистон эса ўз ўрнини сақлаб қолди.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида симли интернет тезлиги бўйича биринчи ўринга чиқди © nmpoliticalreport.com

Ўзбекистон август ойида «Speedtest Global Index» рейтингида ҳам мобил, ҳам симли интернет тезлиги бўйича уч поғонага юқорилади.

Мобил интернет бўйича мамлакатда юклаб олиш тезлиги 62,42 Мбит/с дан 65,27 Мбит/с гача ошди. Натижада Ўзбекистон 75-ўриндан 72-ўринга кўтарилди. Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 5 йилда 65 поғонага юқорилади.

Симли интернет бўйича юклаб олиш тезлиги ҳам бир ой ичида 94,23 Мбит/с дан 94,50 Мбит/с гача ошди. Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрни 76-ўриндан 73-ўринга кўтарилди. Шунингдек, 2026-йилнинг бошидан буён мобил интернетнинг юклаб олиш тезлиги саккиз ой давомида 27 фоизга ошиб, 51,42 Мбит/с дан 65,27 Мбит/с гача етди.

МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича юқори натижа қайд этиб, биринчи ўринда бормоқда. Ҳамдўстликка аъзолар орасида Ўзбекистондан кейинги ўринларда, аниқроғи 78-ўринда Озарбойжон турибди (92,77 Мбит/с). У ҳам ўз ўрнини 3 поғонага яхшилаган. Қозоғистон 2 поғонага юқорилаб, 90,52 Мбит/с билан 87-ўринда. Арманистон эса бу гал 8 поғонага пастлаган бўлса-да, ҳалиям бошқалардан олдинда. У 89,84 Мбит/с билан 90-ўринда. 91-ўринни Қирғизистон (89,17 Мбит/с) банд қилди. Мамлакат рейтингида ўзгариш бўлмади, у ўз ўрнини сақлаб қолди. Қўшни Тожикистон бу сафар 6 поғонага яхшиланди (109-ўрин), аммо тезлик 54,12 Мбит/с.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида симли интернет тезлиги бўйича биринчи ўринга чиқди | Vaqt.uz