«Ўзбекистон темир йўллари» 1 июлдан қатор хизматлар нархини оширади
1 июлдан «Ўзбекистон темир йўллари» вагонларни етказиб бериш ва олиб чиқиш хизматлари тарифларини оширади. Шунингдек, манёвр ишлари ва логистик хизматлар учун янги нархлар жорий этилади.
© O‘zbekiston temir yo‘llari«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2026 йил 1 июлдан бошлаб вагонларни етказиб бериш ва олиб чиқиш бўйича шартномавий тарифларни ошириш ҳамда бир қатор қўшимча хизматлар учун янги нархларни жорий этишини.
Компания матбуот хизматининг хабар беришича, вагонларни кириш йўлларига етказиб бериш ва олиб чиқиш хизматлари учун ставкалар 5 фоизга оширилади. Шу билан бирга, темир йўл корхонаси ўз локомотивлари томонидан бажариладиган манёвр ишлари учун қатъий тарифни тасдиқлади. Унга кўра, мазкур хизмат қиймати қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда 510,8 минг сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, логистика хизмати билан боғлиқ янги тарифлар ҳам жорий этилмоқда. Жумладан, ташилаётган объектларни қўриқлаш хизмати учун ҳар бир вагоннинг ҳар бир километр йўлига ҚҚСсиз 1386 сўмдан ҳақ олинади.
Юк кузатувчиси хизмати учун эса ҳар бир вагоннинг ҳар бир километр масофасига 100 сўм миқдорида тўлов белгиланди. Шу билан бирга, компаниянинг молиявий кўрсаткичлари ижобий ўсишни намоён этмоқда. 2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, «Ўзбекистон темир йўллари»нинг соф фойдаси 478 миллиард сўмдан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравардан кўпроқ ўсишни англатади.
Ҳисобот даврида компаниянинг умумий тушуми 4,76 триллион сўмга етган. Бунда корхона жами харажатларини 15,9 фоизга қисқартиришга эришган.





