Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди
Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатида «E» гуруҳида рақибларига қарши баҳс олиб боради.
© ЎФАЎзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган футболчилари 2026-йилги Жаҳон чемпионатида ўз рақибларини билиб олди. Маросим Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ўтказилган қуръа ташлаш жараёнида аниқланди. Мусобақа 19 ноябрдан 13 декабргача Қатарнинг «Espayr» академия майдонларида ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси «E» гуруҳида Италия, Кот-д’Ивуар ва Ямайкага қарши баҳс олиб боради.
Қуръа натижаларига кўра, бошқа гуруҳлар қуйидагича шаклланди:
«A»: Қатар, Миср, Панама, Греция
«B»: Жанубий Корея, Эквадор, Янги Календон, Африка плей‑офф ғолиби
«C»: Аргентина, Австралия, Дания, Африка плей‑офф ғолиби
«D»: Франция, Саудия Арабистони, Гаити, Уругвай
«F»: Сенегал, Хорватия, Тожикистон, Куба
«G»: Мали, Белгия, Янги Зеландия, Вьетнам
«H»: Испания, Фижи, Марокаш, Хитой
«I»: Бразилия, Ирландия, Коста-Рика, Танзания
«J»: АҚШ, Чили, Черногория, Жазоир
«K»: Мексика, Камерун, Венесуэла, Руминия
«L»: Япония, Колумбия, Гондурас, Сербия
Эслатиб ўтамиз, 2025-йилги Жаҳон чемпионатида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси чорак финалгача етиб, Италияга 1:2 ҳисобида имкониятни йўқотган эди. Ўшандаги қизил карточка учун дисквалификацияланган Асилбек Алиев 2026-йилги Осиё Кубогининг ярим финалида майдонга қайтган.


