Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо айланмаси бир йил ичида икки баробар ошди

18.02.2026 | 23:001 daqiqa

Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 1,8 миллиард долларни ташкил этди.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо айланмаси бир йил ичида икки баробар ошди

2025 йил якунларига кўра, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо ҳажми 1,8 миллиард долларга етди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизматининг маълум қилишича, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 50 фоизга юқори.

Қайд этилишича, айни пайтда Афғонистонда Ўзбекистоннинг савдо уйлари Кобул ва Мазори-Шариф шаҳарларида фаолият юритмоқда. Уларда озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, фармацевтика маҳсулотлари ҳамда маиший ва электротехника товарлари таклиф қилинмоқда.

Иқтисодий муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида 17 феврал куни Мазори-Шарифда ўзбек-афғон бизнес учрашуви бўлиб ўтган. Унда озиқ-овқат саноати, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Учрашув якунларига кўра, тадбиркорлар 205 млн долларлик дастлабки келишувларга эришган. Шунингдек, ўтган йил давомида Кобул ва Мазори-Шарифда ўтказилган бизнес тадбирларда 400 га яқин ўзбек компанияси иштирок этган ва 250 млн доллардан ортиқ шартномалар имзоланган.

Teglar

Mavzuga oid