add

Ўзбекистонда 2025 йилда энг кўп қандай автомобиллар ишлаб чиқарилди?

Ўтган йили Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, «Cobalt» модели етакчи ўринни сақлаб қолди.

Ўзбекистонда 2025 йилда энг кўп қандай автомобиллар ишлаб чиқарилди?

2025 йилда Ўзбекистонда жами 457 минг 883 дона турли русумдаги енгил автомобил ишлаб чиқарилган. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 28,7 минг донага кўп бўлган.

Ишлаб чиқаришда «Cobalt» етакчи бўлди

Ишлаб чиқарилган автомобиллар таркибида «Cobalt» модели энг катта улушга эга бўлди. 2025 давомида ушбу русумда 161 минг 152 дона автомобил конвейердан чиққан. Бу натижа «Cobalt»нинг ички бозорда талаб юқорилигини ва оммавий модел сифатида ўз мавқейини мустаҳкам сақлаётганини англатади.

Бошқа русумлар кўрсаткичи

Ишлаб чиқариш ҳажми бўйича иккинчи ўринда 93 минг 681 дона билан «Damas» жой олган. Ундан кейин «Tracker» (50 минг 362 дона) ва «Onix» (33 минг 122 дона) моделлари келмоқда. Шунингдек, «KIA» (26 минг 317 дона), «BYD» (20 минг 200 дона), «Chery» (9 минг 354 дона) ва «Haval» (9 минг 344 дона) автомобиллари ҳам ишлаб чиқарилган. Кам миқдорда «Tank» 500 модели (50 дона) ва 54 минг 301 дона махсус енгил автомобиллар тайёрланган.

Савдо ҳажми ва бозор улуши

Маълумотларга кўра, 2025 йилда маҳаллий автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялар жами 427 минг 97 та автомобил сотган. Бу 2024 йилга нисбатан 24 минг 706 тага ёки 6,1 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, «UzAuto Motors»нинг бозордаги улуши 87,9 фоиздан 84,2 фоизгача қисқарган

Teglar

Mavzuga oid