Ўзбекистонда 4 кунлик сел хавфи эълон қилинди

Bugun 10:281 daqiqa

2–5 июн кунлари кутилган ёмғир сабаб Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел ҳамда сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Ўзбекистонда 4 кунлик сел хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 2–5 июн кунлари республика ҳудудининг айрим қисмларида кучли ёмғир кузатилиши эҳтимоли туфайли сел-сув тошқинлари хавфи ҳақида расмий огоҳлантириш эълон қилди.

Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирди. Идора маълумотига кўра, республика бўйлаб ёмғир сувларининг тўпланиши айрим ҳудудларда сув босиш ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Шу боис аҳолига об-ҳаво маълумотларини мунтазам кузатиб бориш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш тавсия этилди.

Teglar

Mavzuga oid