Ўзбекистонда креатив индустрия соҳасидаги хорижий контрагентлар уч турдаги солиқдан озод қилинмоқда

Bugun 19:351 daqiqa

Сенат ижодий иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга оид қонунни маъқуллади. Хорижий контрагентлар 2030 йилгача ҚҚС ва даромад солиқларидан озод этилиши мумкин.

Ўзбекистонда креатив индустрия соҳасидаги хорижий контрагентлар уч турдаги солиқдан озод қилинмоқда

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ижодий ифтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди ва senatorlar томонидан маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳужжат билан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси лойиҳаларида иштирок этувчи мутахассисларга ҳамда Ижодий саноат парки (Creative Industries Park) резидентларига муайян солиқ имтиёзлари берилмоқда.

Қонунга кўра, хорижий контрагентлар 2026 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда қуйидаги уч турдаги солиқни тўлашдан озод этилиши кўзда тутилган:

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС);
Ушлаб қолинадиган даромад солиғи;
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШОДС).

Ушбу имтиёз хорижий контрагентларнинг ижодий соҳалар билан бевосита боғлиқ ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда иштирок этган ҳолатларига нисбатан қўлланилади.

Сенаторларнинг таъкидлашича, мазкур чора соҳага хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва маҳаллий ижодий маҳсулотларни халқаро бозорга олиб чиқишга хизмат қилади.

Ижодий саноат парки резиденти мақомини олиш учун тадбиркорлик субъектлари ўз бизнес-режасини тасдиқлаши ва йиллик умумий даромадининг камида 80 фоизини ижодий саноат фаолиятидан олиши шарт. Янги ташкил этилган бизнеслар учун дастлабки босқичда бу мажбурият қўлланилмайди, бироқ молиявий йил якунига қадар ушбу талаб бажарилмаса, солиқ имтиёзлари қайта ҳисоблаб чиқилади ва бюджетга қайтарилади.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистонда креатив индустрия соҳасидаги хорижий контрагентлар уч турдаги солиқдан озод қилинмоқда | Vaqt.uz