Ўзбекистонда олтинга пул тикишнинг тўрт усули
18.10.2025 | 23:005 daqiqa
Олтин ўта ишончли ва талабгир мулк шакли. У иқтисодиётдаги ҳар қандай вазиятда, айниқса инқирозлар даврида сармоя сақлашнинг энг самарали ва оммабоп шакли саналади.

Шу кунларда олтин нархининг ҳам халқаро, ҳам Ўзбекистон миқёсида изчил ошиши, доллар курсидаги доимий тебранишлар ўзбекистонликларда ҳам олтинга сармоя киритишга қизиқишни кучайтирди. 17 октябр ҳолатига кўра, 1 грамм олтиннинг баҳоси 1 миллион 760 минг сўмни ташкил этмоқда. Йил бошидан бери ўсиш кўрсаткичи 48,6 фоизга етган.
Vaqt.uz олтин харид қилиш усуллари ҳамда ҳар бир усулнинг афзаллик-у камчиликларини таҳлил қилади.
1-усул: олтин қуймалар
Олтинни жисмоний ҳолатда қўлга киритмоқчи бўлсангиз, олтин қуймалари яхши вариант бўла олади. Ўзбекистон тижорат банкларида асиллик даражаси 999,9 бўлган олтин қуймалари 5 грамм, 10 грамм, 20 грамм, 50 грамм ва 100 грамм ўлчамда, давлат томонидан белгиланган стандартлар асосида сотилади.
Ўзбекистонда олтин қуймаларини сотиб олиш ва сотиш мумкин бўлган банклар рўйхати ҳамда реал вақт режимида сотувда мавжуд қуймалар миқдори билан Марказий банк расмий сайти орқали танишиш мумкин.
Олтин қуйма ва унинг қадоғи бир ҳил серия рақамига эга. Қадоқда 3 турдаги ҳимоя элементи мавжуд:
Олтинни ўлчовли қуйма шаклида сотиб олишнинг афзалликлари:
Афзалликлари:
Бундай корхоналарнинг акцияларини сотиб олиш биржада брокер воситасида амалга оширилади.
«Навоий кон-металлургия комбинати»нинг 10-15 фоиз улуши учун 2025-йилнинг иккинчи ярмида, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати»нинг 10-15 фоиз улуши учун 2027-йилнинг биринчи ярмида IPO — бирламчи оммавий таклиф ўтказилиши маълум қилинган. Бу якка тартибдаги шахслар ҳам очиқ тартибда акцияларни сотиб олиши мумкинлигини билдиради.
Афзалликлари:
- Жисмоний олтинга эга бўласиз, уни ушлаб кўришингиз, ўзингиз истаган жойда сақлашингиз мумкин.
- Қуйма банкдан махсус қадоқда харид қилинади; қадоқ сертификат вазифасини бажаргани боис унинг ишончлилигини, исталган вақтда муаммосиз сотиш имкониятини кафолатлайди.
- Сотиб олиш ва сотиш нархи ўртасида фарқ мавжуд бўлиб, бу ўртача 1-5 фоизни ташкил этиши мумкин. Демак, сармоя олтин нархи ошгандагина ўзини оқлайди, бу эса муайян вақт кутишни талаб этиши мумкин.
- Сақлаш масаласи. Қуймага етказилган озгина зарар ҳам унинг қийматига таъсир кўрсатади, сотиш нархининг пасайишига сабаб бўлади.
- Мулк эгасида қуймани хавфсиз сақлаш имконияти бўлмаган тақдирда банкларда ячейка хизматидан фойдаланиши мумкин. Ячейка хизматлари учун ойлик тўлов тижорат банкларида 60 минг сўмдан 150 минг сўмгача фарқланади.
Афзалликлари:
- Бу ҳам жисмоний мулк бўлиб, қўлда ушлаб кўриш мумкин, шунингдек, танга ноёб коллекциядан бўлса, коллекционерлар учун алоҳида нумизматик қийматга ҳам эга бўлади.
- Банкларга ҳам, хусусий шахсларга ҳам қайта сотиш имконияти мавжуд.
- Бунда ҳам сақлаш масаласи бўлиб, етказилган ҳар қандай зарар танганинг қиймати тушишига сабаб бўлади. Масалан, тангаларни таркибида актив кимёвий бирикмалар мавжуд бўлган маиший кимё маҳсулотлари, косметик ва дори воситалари билан бирга сақлаш мумкин эмас. Айниқса, уларни хлор, йод ва симоб каби бирикмаларга яқин сақлаш ниҳоятда хавфли. Шунингдек, тангаларни банкноталар билан бирга сақлаш ҳам тавсия этилмайди, чунки бўёқ ва қоғозда олтингугурт бирикмалари мавжуд бўлиб, улар танга юзаси қорайишини келтириб чиқариши мумкин.
- Эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини қайтариб сотиб олиш қиймати уни топширилган кундаги бир грамм қимматбаҳо металл нархи ва ушбу нархга қўлланиладиган чегирмадан келиб чиқиб ҳисобланади.
- Қуйма олтин ва эсдалик тангаларга нисбатан юқори ликвидликка эга.
- Қуйма ва тангаларда харид қилиш мумкин бўлган олтиннинг минимал миқдори қатъий белгиланган бўлса, бундай эмас. 1 грамм олтин учун ҳам ҳисобварақ очиш мумкин.
- Сақлаш билан боғлиқ муммолар мажуд эмас.
- Ҳисоб жисмоний олтинга эгаликни назарда тутмайди, ҳисобни ёпишда олтиннинг фақат пулдаги қийматини олиш мумкин.
- Банкда ички муаммолар, касодлик ҳолати кузатилганда сармоядан қуруқ қолиш эҳтимоли бор.
- Бу ҳолатда ҳам олтинни харид қилиш ва сотиш ўртасида чегирма нархи мавжуд.
Бундай корхоналарнинг акцияларини сотиб олиш биржада брокер воситасида амалга оширилади.
«Навоий кон-металлургия комбинати»нинг 10-15 фоиз улуши учун 2025-йилнинг иккинчи ярмида, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати»нинг 10-15 фоиз улуши учун 2027-йилнинг биринчи ярмида IPO — бирламчи оммавий таклиф ўтказилиши маълум қилинган. Бу якка тартибдаги шахслар ҳам очиқ тартибда акцияларни сотиб олиши мумкинлигини билдиради.
Афзалликлари:
- Юқори ликвидлик.
- Олтин нархидан ташқари компаниянинг бозордаги ҳолати яхшиланиши ҳам акцияларнинг қийматини оширади.
- Акциянинг ўз қийматидан ташқари дивиденд тушумлари мавжуд.
- Брокерлик хизмати учун тўлов харажатлари мавжуд.
- Харид жараёни юқорида тилга олинган бошқа усулларга нисбатан мураккаброқ.
- Акцияларнинг қийматига олтиннинг нархи кўтарилиб-тушишидан ташқари бошқа кўплаб омиллар (иқтисодиётдаги умумий вазият, компаниядаги ички ҳолат, рақобат ва ҳоказо) таъсир кўрсатади.





