Ўзбекистонда қайси давлат корхоналари кўп?

Bugun 15:351 daqiqa

Мамлакатда сўнгги беш йилда чет эл иштирокидаги корхоналар сони 1,4 баробарга ўсган.

Ўзбекистонда қайси давлат корхоналари кўп?

Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 2026 йил 1 март ҳолатига 18 770 тага етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, жами 18 770 та корхонанинг 4 365 таси қўшма корхоналар бўлса, 14 405 таси тўлиқ хорижий капитал иштирокидаги компаниялардан иборат.

Сўнгги беш йил давомида чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 1,4 баробарга кўпайган. Шу билан бирга, хорижий компаниялар улуши 55,2 фоиздан 76,7 фоизгача ўсгани қайд этилган.

Мамлакатда фаолият юритаётган хорижий компаниялар сони бўйича Хитой етакчилик қилмоқда — 5 257 та корхона. Россия 3 214 та компания билан иккинчи ўринни эгаллаган.

Учинчи ўринда Туркия жойлашган бўлиб, ушбу мамлакат иштирокида 2 173 та корхона фаолият юритмоқда. Шунингдек, Қозоғистон (1 232 та) ва Жанубий Корея (709 та) ҳам юқори кўрсаткичларга эга.

Рейтингда Афғонистон (653 та), Озарбайжон (430 та), Бирлашган Араб Амирликлари (421 та), Тожикистон (420 та) ва Ҳиндистон (397 та) ҳам ТОП-10 давлатлар қаторига кирган.

Мутахассислар фикрича, мазкур ўсиш мамлакатда бизнес муҳитини яхшилаш, инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодиётни диверсификация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фаолият турлари кесимида хорижий корхоналарнинг энг катта қисми савдо соҳасига тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик. 2025 йилда бу йўналишда 6 403 та корхона иш юритиб, умумий хорижий бизнеснинг энг катта қисмини ташкил этган.

Teglar

Mavzuga oid