Logo

Саида Мирзиёева Қатар давлати амири билан учрашди

Учрашув кун тартибидан давлатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш ўрин олган.

Саида Мирзиёева Қатар давлати амири билан учрашди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди.

Суҳбат аввалида Администрацияси раҳбари Қатар амирига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

«Мулоқот чоғида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдик. Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасида муштарак манфаатлар ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжуд», - дея ёзди Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида.

Teglar

Mavzuga oid

Саида Мирзиёева Қатар давлати амири билан учрашди | Vaqt.uz