Саида Мирзиёева Вашингтонда Бен Блек билан учрашув ўтказди

Bugun 10:431 daqiqa

Мулоқот давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Вашингтонда Бен Блек билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блек билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёев ўз Telegram каналида хабар берди.

«Мулоқот давомида йирик лойиҳалар портфелини муҳокама қилдик. DFC Ўзбекистонга америкалик сармоядорларни жалб этишга кўмаклашади ҳамда инвестициявий хатарларнинг бир қисмини ўз зиммасига олади», — дейди Саида Мирзиёева.

Шу билан бирга, 2026 йил давомида қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш режаси ҳам билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси, элчи Сержио Гор билан музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.

Teglar

Mavzuga oid