Саида Мирзиёева хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти билан танишди
Мактаб-интернатдаги ўқув жараёнида асосий эътибор STEM йўналишига, хусусан, математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологияларига қаратилган.
© Saida Mirziyoyeva Telegram kanaliБугун, 15 сентябр куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишди.
Мазкур даргоҳда 260 нафардан зиёд иқтидорли ўғил-қиз таълим олишни бошлаган.
Ўқув жараёнида STEM йўналишига — математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологияларига алоҳида эътибор қаратилган.
Болалар бу фанларни чуқур ўзлаштириш баробарида лойиҳалар устида ишлайдилар, билимларини амалиётда қўллаш кўникмасини ҳосил қилиб, мустақил тадқиқотлар олиб борадилар. Хорижий тиллардан инглиз ва хитой тиллари кучайтирилган тартибда ўқитилади.
Шу билан бирга, ўқув дастурининг салмоқли ҳамда муҳим қисми она тили, Ўзбекистон тарихи, адабиёти ва маданиятига ажратилган.
«Ёшларга замонавий таълим бериб, келажаги учун кенг имкониятлар эшигини очар эканмиз, айни пайтда уларга ватан туйғуси, ўзлиги ва миллий маданияти билан боғлиқликни доимий сингдириб бориш зарур — менимча, таълимда энг тўғри ёндашув шу», - дея ёзди Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида.




