Самарқандда Агроинспекция ходими қамоққа олинди

13.10.2025 | 12:502 daqiqa

Айбланувчи фермер хўжалигидаги 50 сотих ерда унумдорликка зарар етказилган ҳолатни яшириш, яъни чора кўрмаслик эвазига пора талаб қилган.

Самарқандда Агроинспекция ходими қамоққа олинди
Самарқанд вилоятида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг етакчи мутахассиси фермердан пора олган вақтида ушланди. Бў ҳақда ДХХ хабар берди. Маълумотларга кўра, мансабдор шахс Самарқанд туманидаги фермер хўжалигида ер унумдорлигига етказилган зарар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. У аввал 500 долларни олган, қолган 2500 долларни эса тезкор тадбир пайтида қабул қилиб олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, фуқаро ижарага олган 50 сотих ер майдонида агротехника қоидаларига риоя қилмагани сабабли ер унумдорлигига зарар етказилгани аниқланган. Шу ҳолатни яшириш учун инспекция ходими фуқародан пора талаб қилган. Қонунчиликка кўра, бундай ҳаракатлар жиноят ҳисобланади. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Эҳтиёт чораси сифатида «қамоққа олиш» белгиланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Teglar

Mavzuga oid