Савдо алоқалари икки баробар ошади: Тошкент ва Минск янги «йўл харитаси»ни тайёрламоқда

25.02.2026 | 20:511 daqiqa

Минск 2030 йилга қадар ўзаро товар айланмасини икки баробар оширишни улкан мақсад сифатида белгилаган.

Савдо алоқалари икки баробар ошади: Тошкент ва Минск янги «йўл харитаси»ни тайёрламоқда

Беларус 2030 йилга қадар Ўзбекистон билан товар айланмасини 2 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Беларус бош вазири Александр Турчин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда маълум қилди.

Ҳозирги кунда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми қарийб 1 млрд долларни ташкил этмоқда. Минск бу кўрсаткични кейинги беш йилда икки баробарга оширишни улкан мақсад сифатида баҳоламоқда.

«Шубҳасиз, Ўзбекистон Марказий Осиё ва ундан ташқаридаги энг муҳим ва асосий шерикларимиздан биридир. Юқори даражадаги икки томонлама ҳамкорлигимизнинг асоси давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли мулоқот бўлиб, улар ўртасида яхши ва дўстона муносабатлар ўрнатилган», — деди Александр Турчин.

Янги лойиҳалар ва «Йўл харитаси»

Қайд этилишича, томонлар жорий йилда юқори даражадаги учрашув ўтказилишини кутмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга кутилаётган ташрифи арафасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича йўл харитаси тайёрланмоқда.

Бош вазирнинг таъкидлашича, икки давлат ҳамкорлиги доирасида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

«Биз самарали ишлашга ва очиқ мулоқотга тайёрмиз», — деди Турчин.

Teglar

Mavzuga oid